Пятница, 16/11/2018, 12:11
Приветствую Вас Xurmatli Mexmon | RSS
Главная | Регистрация | Вход
Ishq.ucoz.ru
Asosiy menyu
Bo'limlar
Qiziqarli Ma'lumotlar [30]
Dunyo Xabarlari [15]
Shou-Biznes [18]
Qo`shiqlar Matni [1]
Mashxurlar Xayoti [1]
Sport Olami [24]
O'zbekiston yangiliklari [16]
Eng zo'r tema
  • Assalomu alaykum wr wb (11)
  • ๑۩۞۩๑FORUMCHILAR RASIMLARI๑۩۞۩๑ (4)
  • ๑۩۞۩๑FLOOD QIROLLIGI๑۩۞۩๑ (4)
  • ٠•●▪★ O'ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING ★▪●•٠ (2)
  • ๑۩۞۩๑FORUMCHILAR E-MAIL.LARI๑۩۞۩๑ (2)
  • Yangilik Faollari
    Sasuki-Day
    Yangiliklari: 121
    Sherzod_230688
    Yangiliklari: 120
    Alik
    Yangiliklari: 1
    Forum Faollari
    Sasuki-Day

    Postlari: 33
    AdMiNkA_uZ

    Postlari: 14
    Sherzod_230688

    Postlari: 10
    Izox Faollari
    Sherzod_230688

    Izoxlar: 93
    AdMiNkA_uZ

    Izoxlar: 4
    PlatisGomo

    Izoxlar: 1
    So'ngi a'zolar
    leo_messi_9999

    Ro'yhatdan o'tdi: 28/02/2016
    pentaxnewsru

    Ro'yhatdan o'tdi: 17/11/2015
    dobry_dobry

    Ro'yhatdan o'tdi: 14/11/2015
    Reputasia faollari
    Sherzod_230688
    Tajribasi: 40
    AdMiNkA_uZ
    Tajribasi: 1
    Sasuki-Day
    Tajribasi: 1
    Rasm Faollari
    Sherzod_230688
    Rasmlari: 1
    Oka7
    Rasmlari: 0
    uzstrela
    Rasmlari: 0
    Bugun Saytda

    Barcha onlinedagilar: 1
    Mexmon: 1
    Foydalanuvchilar: 0

    A'zolar
    Mehmonlar


    BUGUNGI FAOLLAR:
    ADMINSTRATOR
    +99894 582 28 82

    SAYT PREZIDENTI

    SAYT PREZIDENTI
    Агент@mail.ru Sherzod_230688@mail.ru

    SMS - TAS-IX
      Siz mobil telefonga Tas-ix xizmatida bepul sms yuborishingiz mumkun !
    Главная » 2013 » Март » 29 » Истанбулга отланган ўзбекистонлик сайёҳлар учун тавсиялар
    23:11
    Истанбулга отланган ўзбекистонлик сайёҳлар учун тавсиялар

    Кунлар исиши билан одамлар мамлакатимиз ва дунёдаги диққатга сазовор жойларга саёҳат қилгани, ҳордиқ чиқаргани отланишади. Юртдошларимиз ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, “қайси хорижий давлатда дам олган бўлардингиз?” деган саволга кўпчилик Туркияни танлагани ҳам бежиз эмас. Чунки икки қитъа туташган ҳудудда жой олган ушбу мамлакат ўзининг мўътадил иқлими, тарихий обидалари, сайёҳ салоҳиятига кўра, энг етакчи мамлакатлар сирасига киради. Нарх-наво ҳам у қадар баланд эмас. Қолаверса, мамлакатларимиз ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор битимлар имзоланган, кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

    Фактлар
    2008 йилнинг ўзида Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар сони 26,3 миллион кишига етган. Туризм туфайли мамлакат 22 млрд. АҚШ долларига яқин фойда кўрган.
    Истанбул Босфор бўғози соҳилларида жойлашган, Европада аҳоли сони бўйича учинчи йирик шаҳардир.
    Йилдан-йилга Туркияга сайёҳлар оқими ортиб бормоқда. Истанбул, Анталия, Эдирне, Измир, Бодрум, Эрзрум, Кутахя, Ван сингари шаҳарлар сайёҳларнинг энг севимли масканларидан саналади.
    Истанбулни уч тарафдан Мармара, Қораденгиз ва Ўртаер денгизлари ювиб туради.

    Кейинги бекат – Истанбул
    Пойтахтимиздан Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳар куни ҳаво қатнови йўлга қўйилган. Ўзимизнинг авиакомпания билан бир қаторда «Turkish airlines» авиакомпанияси самолётлари ҳам Тошкент билан Истанбул орасида парвоз қилмоқда. Ушбу авиакомпания ҳақида гап кетганда, дунёнинг энг кўп нуқтасига авиақатновларни амалга оширувчи биринчи рақамли авиакомпания эканини ёдга олиб ўтиш жоиз. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий компаниямиз Анталья, Бодрумга ёз ойларида чартер рейсларни амалга оширади. Албатта, ушбу туризм марказларига тўғридан-тўғри учиб боришнинг ўз гашти бор. Бироқ, Истанбул орқали учиб боришга тўғри келса-чи, келинг шундай рейснинг бир нечта ижобий томонлари ҳақида гапирсак. Биринчидан Тошкент–Анталия рейси билан Тошкент–Истанбул–Анталия рейсининг қиймати ўртасида деярли фарқ йўқ. Ҳар ҳолда ўтган йили Истанбул орқали Анталияга учиш 10 АҚШ долларига арзонга тушгани ёдимда.
    Қолаверса, асрлар мобайнида Европа ва Осиёни бирлаштириб турган кўприк вазифасини ўтаб келаётган Истанбулни бир зиёрат қилиб, озгина “шоппинг” деганларидек, дўконларини гир айланиб чиқмасангиз кейин афсус чекасиз. Хуш, бу шаҳарга ташриф буюрганда нималарни куриш мумкин дейсизми? Мана бир канча тавсиялар.

    Аё София
    Бу бетакрор осори атиқани наинки Истанбул, балки бутун Туркияннг тимсоли деб бемалол айтса бўлади. Мазкур тарихий ёдгорлик милодий 324-337 йилларда император Константин томонидан қурилган. 404 йилдаги халқ қўзғолони ва 414 йилдаги ёнғин сабаб ибодатхона бутунлай ёниб кетган. 416 йилда эса император Феодосий буйруғи билан унинг ўрнига янги ибодатхона қад ростлаган. 532 йилдаги ёнғин туфайли у яна вайронага айланади ва император Юстиниант тарафидан қайта қурилади.

    Бир неча асрлар мобайнида насронийлар жомеси сифатида фаолият кўрсатиб келган бу иншоот турклар тасарруфига ўтганидан сўнг бино атрофида яна тўртта минора барпо этилди ва у Аё София масжиди номини олди. Бинонинг қибла тарафига нақшинкор меҳроб қурилди ва у масжидга айлантирилди.
    1935 йилдан Отатурк имзо чеккан декретга асосан Аё София масжиди музейга айлантирилди. Айни пайтда бу музей хорижлик сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири. Бу ерда Туркия тарихининг турли даврларига мансуб энг сара экспонатлар, тарихий буюмлар, қўлёзмалар, бебаҳо ҳужжатлар ва бошқа санъат асарларини учратиш мумкин.

    Мовий масжид
    Бу тарихий обида 1609-1616 йилларда Султон Аҳмад буйруғи билан бунёд этилган бўлиб, шаҳарнинг энг кўзга кўринган обидаларидан саналади. Аё София масжидининг рўпарасида қурилган ушбу масжиднинг атрофини олтита баланд минора ўраб туради. Ривоятларга кўра, султон меъморга тўртта олтин минора қуришни буюради. Бироқ меъмор “олтин” сўзини “олти” деб эшитади ва шу тахлит масжид олтита минорага эга бўлиб қолган.

    Ўша пайтда Маккадаги Ислом оламининг энг биринчи масжиди – Каъба атрофидаги Масжид ул-ҳаромда ҳам олтита минора бор эди. Мазкур буюк масжидга ҳурмат нуқтаи назаридан, унинг мусулмон дунёсидаги буюклиги ва мавқеини сақлаб қолиш мақсадида Султон Аҳмад Масжид ул-ҳаромда яна битта қўшимча минора қурдиради. (У пайтда Макка Усмонийлар ҳукмронлиги остида бўлган).
    Ушбу бинонинг асосчиси Султон Аҳмаднинг ўзи ҳам шу ерда дафн этилган.

    Тўпқопи саройи
    Бу сарой сизга машҳур “Муҳташам юз йил” сериали орқали ҳам яхши таниш. Султон Сулаймон ва Хуррам Султоннинг турли можароларга тўлиқ муҳаббатининг тилсиз шоҳиди бўлган бу саройга сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортган.

    Айтиб ўтиш жоизки, машҳур сериал бу саройда эмас, махсус жиҳозланган бошқа бинода тасвирга олинган. Сарой хоналари бир мунча кичкина, чунки ўша пайтда саройдаги ўнлаб хоналарни марказлашган ҳолда иситишнинг имкони бўлмагани боис хоналар жуда кичкина қилиб қурилган.
    Бу сарой икки қисмдан иборат бўлиб, бир қисми султоннинг расмий бошқарув идораси бўлган. Иккинчи қисмидан султоннинг оиласи ва ҳарами жой олган. Ҳарамга бегоналарнинг кириши қатъиян тақиқланган бўлиб, у ғуломлар томонидан қўриқланган. Ҳарамга келтирилган юзлаб канизаклар, жориялар махсус текширувлар ва имтиҳондан сўнг султоннинг ётоғига киритилган.
    Сарой Истанбулни фатҳ этган султон Меҳметнинг буйруғи билан 1475-1478 йилларда бунёд этилган. Султон Сулаймон эса ўз даврида бу саройга қўшимча иншоотлар қурдирган ва унинг ички хоналарини қайтадан таъмирлаган. 1854 йилгача бу сарой Усмонийлар салтанатининг бош қароргоҳи вазифасини бажариб келган. Ўша йили эса султон Абдулмажид қароргоҳни ўзи қурдирган янги Долмабахче кўшкига кўчиртиради.

    Сулаймония масжиди
    Агар сиз “Муҳташам юз йил” ихлосманди бўлсангиз, демак Истанбулга келганингизда Султон Сулаймон ва унинг рафиқаси Хуррам султоннинг масжиди ва қабрини зиёрат қилишингиз мумкин. Ниҳоятда чиройли қурилган ушбу масжид оддий халқ ва сайёҳлар учун ҳар куни очиқ.

    Еребатан сув омбори
    Еребатан сув омбори, Аё София масжидидан унча узоқ бўлмаган худудда жойлашган. Бир пайтлар шаҳарни сув билан таъминлаб турган бу жой, 1675 йилдан олдин қурилган экан. 336та баҳайбат устунлар қад ростлаган даргоҳ ХVI асрга қадар сув омборхонаси сифатида ишлатилган. 1987 йилда эса бу ер тозаланиб музей сифатида омма эътиборига очилган.

    Босфор кўприги
    Сиз бу машҳур кўприкни турли нашрларда, телеэкран орқали кўп кўргансиз. Бу Ер юзида икки қитъани бирлаштириб турувчи энг биринчи кўприк ҳисобланади. Ҳар куни бу кўприк орқали ўртача 200 минг транспорт воситаси, 600 мингга яқин йўловчи Европадан Осиёга, Осиёдан Европага ўтиб туришади.

    Ушбу кўприк катталиги жиҳатидан дунёда 13-ўринда туради. Кўприкдан ўтиш учун ҳайдовчилар маълум миқдорда пул тўлашлари керак. Кўприкдан пиёдаларнинг ўтиши қатъий тақиқланган. Чунки ушбу кўприкда ўз жонига қасд қилиш ҳоллари жуда кўп бор кузатилган.

    Миниатурк парки
    Истанбулнинг Сутлижа туманида, Олтин Шох соҳилида жойлашган бу хиёбон ҳам шаҳарнинг энг кўзга кўринган масканларидан бири. 60 минг квадрат-метр майдонни эгаллаган бу паркда Туркиядаги деярли барча меъморий ёдгорликларнинг ўртача 25 баравар кичрайтирилган нусхаларини кўриш мумкин.

    Агар қисқа вақт ичида Туркиянинг энг машҳур иншоотларини яқиндан кўришни истасангиз, ушбу хиёбонга ташриф буюринг. Тўпқопи саройини ҳам, машҳур Босфор кўпригини ҳам, Галата минорасини ҳам, Константинополь қалъа деворларини ҳам, Сулаймония масжидини ҳам айнан шу ерда “зиёрат” қила оласиз.

    Яна нима машҳур?
    Истанбулда деярли ҳар қадамда “дурум” гўштидан тайёрланадиган қаҳвахоначалар бор. Дарҳақиқат, бу ерда тайёрланадиган турк кабоблари бутун умр оғзингизда қолади. Истанбулга келганда албатта Галата минорасига тушлик ёки кечки овқат учун ташриф буюринг. Бу ерда тахминан 40 АҚШ доллари эвазига турли хил егуликлар, ранг-баранг шоу, миллий фольклор ва рақсларга гувоҳ бўласиз. Бундан ташқари, бизнинг сўмда тахминан 13 минг атрофида Босфор бўғози бўйлаб кемачада бир ярим соат мобайнида сайр қилиб, қишда бир финжон иссиқ турк чойи, ёзда эса муздек шарбатни ҳўплаганча, Истанбул кўркини тамоша қилишингиз мумкин.
    Хуллас, Истанбулнинг диққатга сазовор жойлари хусусида икки саҳифа билан чекланиш мушкул. Халқимизда минг бор эшитгандан, бир бора кўрган афзал, деган нақл бор. Шу сабаб бу гўзал шаҳар манзараларини ҳар биримиз ўз кўзимиз билан кўрганга нима етсин?
    Прикрепления: Rasm 1 · Rasm 2 · Rasm 3 · Rasm 4 · Rasm 5 · Rasm 6 · Rasm 7 · Rasm 8 · Rasm 9
    Категория: Qiziqarli Ma'lumotlar | Просмотров: 874 | Добавил: Sherzod_230688 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Mini profil
    Xurmatli Mexmon


    Группа:
    Mexmon
    Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

    Tavsiya qiling
    Bizga qo'shil
    Soat

    Kalendar
    OB XAVO
    Schyotchik
    » Зарег. на сайте
    Всего: 28
    Новых за месяц: 0
    Новых за неделю: 0
    Новых вчера: 0
    Новых сегодня: 0
    » Из них
    Администраторов: 2
    Модераторов: 0
    Модератор форума: 0
    Проверенных: 6
    Обычных юзеров: 17
    » Из них
    Парней: 22
    Девушек: 3
    Schyotchik
    Barcha izoxlar: 99
    Forumdagi postlar: 30/67
    Barcha fotolar: 1
    Barcha bloglar: 2
    Barcha Yangiliklar: 130
    Publisher: 18
    Directory: 1
    Games: 297
    Barcha videolar: 2
    Mexmonxana: 465
    TAS-IX RADIO ONLA
    Onlayn tv

    Flag Counter
    Copyright MyCorp © 2018 | Tepaga