Вторник, 20/11/2018, 09:43
Приветствую Вас Xurmatli Mexmon | RSS
Главная | Регистрация | Вход
Ishq.ucoz.ru
Asosiy menyu
Bo'limlar
Qiziqarli Ma'lumotlar [30]
Dunyo Xabarlari [15]
Shou-Biznes [18]
Qo`shiqlar Matni [1]
Mashxurlar Xayoti [1]
Sport Olami [24]
O'zbekiston yangiliklari [16]
Eng zo'r tema
  • Assalomu alaykum wr wb (11)
  • ๑۩۞۩๑FORUMCHILAR RASIMLARI๑۩۞۩๑ (4)
  • ๑۩۞۩๑FLOOD QIROLLIGI๑۩۞۩๑ (4)
  • ٠•●▪★ O'ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING ★▪●•٠ (2)
  • ๑۩۞۩๑FORUMCHILAR E-MAIL.LARI๑۩۞۩๑ (2)
  • Yangilik Faollari
    Sasuki-Day
    Yangiliklari: 121
    Sherzod_230688
    Yangiliklari: 120
    Alik
    Yangiliklari: 1
    Forum Faollari
    Sasuki-Day

    Postlari: 33
    AdMiNkA_uZ

    Postlari: 14
    Sherzod_230688

    Postlari: 10
    Izox Faollari
    Sherzod_230688

    Izoxlar: 93
    AdMiNkA_uZ

    Izoxlar: 4
    PlatisGomo

    Izoxlar: 1
    So'ngi a'zolar
    leo_messi_9999

    Ro'yhatdan o'tdi: 28/02/2016
    pentaxnewsru

    Ro'yhatdan o'tdi: 17/11/2015
    dobry_dobry

    Ro'yhatdan o'tdi: 14/11/2015
    Reputasia faollari
    Sherzod_230688
    Tajribasi: 40
    AdMiNkA_uZ
    Tajribasi: 1
    Sasuki-Day
    Tajribasi: 1
    Rasm Faollari
    Sherzod_230688
    Rasmlari: 1
    Oka7
    Rasmlari: 0
    uzstrela
    Rasmlari: 0
    Bugun Saytda

    Barcha onlinedagilar: 1
    Mexmon: 1
    Foydalanuvchilar: 0

    A'zolar
    Mehmonlar


    BUGUNGI FAOLLAR:
    ADMINSTRATOR
    +99894 582 28 82

    SAYT PREZIDENTI

    SAYT PREZIDENTI
    Агент@mail.ru Sherzod_230688@mail.ru

    SMS - TAS-IX
      Siz mobil telefonga Tas-ix xizmatida bepul sms yuborishingiz mumkun !
    Главная » 2013 » Июль » 22 » Тўйга бориш айбми? Сўз чарлар, салом ва бешик тўйларининг талабгир актрисаларига
    12:04
    Тўйга бориш айбми? Сўз чарлар, салом ва бешик тўйларининг талабгир актрисаларига

    Ўзбекистон халқ артисти Фароғат Раҳматова ўз хотираларида узтози Лутфихоним Саримсоқова билан бўлиб ўтган воқеани кўп ёдга олади: “Бир куни тўйда қўшиқ айтаётганимни устозим Лутфихоним Саримсоқа кўриб қолибдилар, эртасига мени театрда учратиб, юзимга тарсаки урдилар. Иккинчи марта сени тўйларда кўрмай дедилар”.

    Сўнгги йилларда актрисаларимизнинг тўй, келин салом, чарлар каби тадбирларда давра олиб боришлари, қўшиқ айтишлари урфга кирган. Ҳатто, кўпчилигининг ўзига яраша “ставкаси” ҳам бор. Баъзилари эса спектаклларни ҳам ташлаб тўйларга кетиб қолаётган экан, мавзу яна долзарблашиб кун тартибига чиқди. Бугун актрисаларимизга: “Тўй, чарлар ва келин салом каби тадбирларга нега борасиз?” деган савол билан мурожаат қилдик.

    Зуҳра Солиева, актриса:
    – Агар мен бирор театрда ёки “Ўзбеккино” да фаолият юритиб, ҳар ой маълум миқдорда иш ҳақи олиб турганимда эди, тўйларга умуман қадам босмасдим. Ҳар бир кишининг яшашида моддийлик, истаймизми-йўқми, алоҳида ўрин тутади. Мен фильмларда эпизодик ролларда суратга тушаман. Табиийки, шунга яраша маблағ оламан. Тўй мен учун тирикчилик манбаи, холос. Баъзида тўйга чиқиш илинжида юрган актрисалар билан гаплашиб қолсам, буни мансаб деб билишяпти чоғи деб ўйлаб қоламан.

    Муқаддас Ҳолиқова, Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист:
    – Мен актриса сифатида театрда шаклландим. Томошабинлар ҳам мени тўйда эмас, балки театрда таниди. Шунинг учун мен моддий манфаатдан кўра кўпроқ ишимни, севимли театримни устун қўяман. Яширмайман, ўзим ҳам келин салом, чарларларга бориб тураман. Лекин ҳеч қачон спектаклим бор кунга тўй хизмати олмайман. Тўйларга чиқишимизнинг сабабига келадиган бўлсак, мухлисларимиз бизни қидириб театргача келишади. Яхши кунимизда меҳмон бўлишингизни орзу қилганмиз дейишади. Қандай қилиб сендан умидвор бўлиб турган одамларнинг илтимосини рад этиш мумкин?

    Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
    – Аввало, тўй ўзи нима, деган саволга жавоб топиб олишимиз керак. Тўй бир оиланинг босиб ўтган 20-25 йиллик умр йўли демакдир. Яъни халқ, эл-юрт, қавм-қариндошлар олдидаги ҳисобот. Албатта, ҳар ким ана шу кун чиройли, файзли ўтиши хоҳлайди. Шунинг учун ҳам бундай давраларни истаган одам олиб боришга ҳақли деб айтолмайман. Ўқимишли, билимли, савияси бор санъаткорлар халқнинг корига яраб, яхши кунида камарбаста бўлиб хизмат қилиб беришларининг нимаси ёмон? Шахсан мен актёр, актрисалар тўйга чиқмасликлари керак деган фикрга буткул қаршиман. Албатта, ҳар нарса меъёрида бўлгани сингари биз ҳам театрдан бўш вақтимизда, атрофимиздаги одамлар билан маслаҳатлашган ҳолда тўй хизматларига борамиз. Тўй – одамлар гавжум йиғиладиган тантана. Чиройли шеърларни ўша ерда ўқимасак, ўрнак бўладиган ривоят ва воқеаларни ўша ерда айтиб ёшларга бахт тиламасак, қаерда айтамиз?

    Меҳри Бекжонова, Ўзбекистон халқ артисти:
    — Ўзбекистон халқ артисти, устозимиз Фароғат Раҳматованинг юқоридаги фикрларини жуда кўп эшитганмиз. Лекин ўша вақтларда ҳам театримиздаги кўпгина санъаткорлар тўйларга бориб туришларидан бохабар эдик. Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Омина Фаёзова халқ хизматларига кўп бориб турардилар. Талабга яраша таклиф деганларидек мухлислардан тўй-хашамларини чиройли тарзда ўтказиб бериш таклифи тушиб турганда уни қандай рад этиш мумкин. Лекин фақат тўй деб муккасидан кетишни ҳам ёқламайман. Меъёрни унутмаган маъқул. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни истардимки, чарлар, келин салом каби тадбирларни олиб боришни ҳамма ҳам эплайвермайди. Халқ бундай яхши кунларига фақатгина ўзи муносиб деб билганларинигина чақиради.

    Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
    – Халқимизнинг чиройли кунларида қатнашиб, миллий урф-одатларимизни тарғиб қилиб келаётганимга 20 йилдан ошди. Шу вақтгача театрдаги қанчадан-қанча актрисаларни ўзим билан тўйларга эргаштириб бориб давра олиб бориш техникасини ўргатдим. Хўш, мен бу билан уларни ёмон йўлга бошлаганим йўқ-ку. Аксинча, қўшимча даромад топсин, ўз аравасини ўзи тортишни ўргансин, дедим. Ҳеч бири кам бўлгани йўқ. Тўйда актёр-актрисаларимиз янги қирраларини кашф этишади десам, хато бўлмас. Яқинда Саида Раметова тўйни танлаб театрдан кетибди деган гап-сўзлар тарқаб кетди. Театр раҳбарияти ҳам менга шу иддао билан чиқди. Ваҳоланки, Ўзбек миллий академик драма театрида тўйга чиқмайдиган актёр-актрисалар бармоқ билан санарли. Демак, назорат ҳаммага бир хил бўлиши керак. Агар театримизда ҳаммага тўйга чиқиш чеклаб қўйилса, мен ҳам биринчилардан бўлиб халқ хизматларига боришни тўхтатган бўлардим.

    Хосият Ҳусанова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
    — Халқ хизмати ҳақида гап кетганда, ҳар ким уни ўз қаричи билан ўлчайди. Лекин кўп актёр-актрисаларимиз таклифни рад этолмайман деган гапларига умуман қўшилмайман. Тўй, чарлар, келин саломларга боришимизнинг асл сабаби – тирикчилик. Бугун театримизда бунга ҳеч қандай чекловни кўраётганим йўқ. Қачонки, ўз ишимизни вақтида қилиб қўйсак, бўш вақтимизда истасак, кинога тушамиз, истасак, тўйларга борамиз. Илк бор театр саҳнасига чиққан вақтларимда оёғимга кийишга туфлим йўқ эди. Бугун уйли-жойли бўлдим, бировдан камим йўқ. Бу ҳам халқимизнинг сахийлиги туфайли. Агар шахсан ўзимда етарлича имконият, қўшимча даромадим бўлганда эди, умуман, тўйларга қадам босмасдан рисоладагидек актриса бўлиб юрган бўлардим.

    Вазира Юнусова, актриса:
    – Тўй-хашамларга бориб келин саломлар айтишнинг ҳеч ёмон тарафи йўқ, менимча. Муҳими, ҳалол йўл билан, ўз меҳнатимиз эвазига пул топяпмиз. Очиғини айтсам, авваллари икки фарзандим билан ётоқхонада яшар эдим. Театрдан оладиган маошим ва халқ хизматларидан йиққан-терганларимни тўплаб ўзим уй сотиб олдим. Тўй - бу биз актёрлар учун тирикчилик, холос. Лекин мен шу вақтгача аниқ бир нархни айтиб фақат шу нархга халқ хизматларига бораман демаганман. Чунки ҳамманинг шароити ҳар хил. Агар ҳаммага нисбатан тўйга чиқилмасин деган чеклов бўлса, мен ҳам тўйга чиқмасдим.

    Одина Ғозиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
    – Сир эмас, кўпчилик актрисалар қатори мен ҳам тўйларга чиқиб тураман. Лекин шу вақтгача мен фалон сўмга тўйга бораман деган санъаткор эмасман. Пул бермаса ҳам, савоб учун, икки ёшнинг бахтига шерик бўлиш ниятида таклиф қилинган жойга боравераман. Чунки, турмуш ўртоғим билан вилоятлар бўйлаб гастролларга борганимизда кўпгина мухлисларнинг уйида меҳмон бўлардик. Гастрол бахона тўй-хашамларида хизмат қилиб қайтардик. Бу хизматларимиз учун ҳеч қачон мана бунча пул берасиз, бўлмаса бормаймиз, демаганмиз. Ҳеч шубҳасиз айта оламанки, тўй мен учун даромад манбаи эмас. Аммо шу вақтгача ҳеч қачон спектаклни, театрдаги ишимни четга суриб қўйиб на тўйга ва на бошқа ерга кетиб қолмаганман.

    Manba: Darakchi.uz
    Прикрепления: Rasm 1
    Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 747 | Добавил: Sherzod_230688 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Mini profil
    Xurmatli Mexmon


    Группа:
    Mexmon
    Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

    Tavsiya qiling
    Bizga qo'shil
    Soat

    Kalendar
    OB XAVO
    Schyotchik
    » Зарег. на сайте
    Всего: 28
    Новых за месяц: 0
    Новых за неделю: 0
    Новых вчера: 0
    Новых сегодня: 0
    » Из них
    Администраторов: 2
    Модераторов: 0
    Модератор форума: 0
    Проверенных: 6
    Обычных юзеров: 17
    » Из них
    Парней: 22
    Девушек: 3
    Schyotchik
    Barcha izoxlar: 99
    Forumdagi postlar: 30/67
    Barcha fotolar: 1
    Barcha bloglar: 2
    Barcha Yangiliklar: 130
    Publisher: 18
    Directory: 1
    Games: 297
    Barcha videolar: 2
    Mexmonxana: 465
    TAS-IX RADIO ONLA
    Onlayn tv

    Flag Counter
    Copyright MyCorp © 2018 | Tepaga