Пятница, 16/11/2018, 11:06
Приветствую Вас Xurmatli Mexmon | RSS
Главная | Регистрация | Вход
Ishq.ucoz.ru
Asosiy menyu
Bo'limlar
Qiziqarli Ma'lumotlar [30]
Dunyo Xabarlari [15]
Shou-Biznes [18]
Qo`shiqlar Matni [1]
Mashxurlar Xayoti [1]
Sport Olami [24]
O'zbekiston yangiliklari [16]
Eng zo'r tema
  • Assalomu alaykum wr wb (11)
  • ๑۩۞۩๑FORUMCHILAR RASIMLARI๑۩۞۩๑ (4)
  • ๑۩۞۩๑FLOOD QIROLLIGI๑۩۞۩๑ (4)
  • ٠•●▪★ O'ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING ★▪●•٠ (2)
  • ๑۩۞۩๑FORUMCHILAR E-MAIL.LARI๑۩۞۩๑ (2)
  • Yangilik Faollari
    Sasuki-Day
    Yangiliklari: 121
    Sherzod_230688
    Yangiliklari: 120
    Alik
    Yangiliklari: 1
    Forum Faollari
    Sasuki-Day

    Postlari: 33
    AdMiNkA_uZ

    Postlari: 14
    Sherzod_230688

    Postlari: 10
    Izox Faollari
    Sherzod_230688

    Izoxlar: 93
    AdMiNkA_uZ

    Izoxlar: 4
    PlatisGomo

    Izoxlar: 1
    So'ngi a'zolar
    leo_messi_9999

    Ro'yhatdan o'tdi: 28/02/2016
    pentaxnewsru

    Ro'yhatdan o'tdi: 17/11/2015
    dobry_dobry

    Ro'yhatdan o'tdi: 14/11/2015
    Reputasia faollari
    Sherzod_230688
    Tajribasi: 40
    AdMiNkA_uZ
    Tajribasi: 1
    Sasuki-Day
    Tajribasi: 1
    Rasm Faollari
    Sherzod_230688
    Rasmlari: 1
    Oka7
    Rasmlari: 0
    uzstrela
    Rasmlari: 0
    Bugun Saytda

    Barcha onlinedagilar: 1
    Mexmon: 1
    Foydalanuvchilar: 0

    A'zolar
    Mehmonlar


    BUGUNGI FAOLLAR:
    ADMINSTRATOR
    +99894 582 28 82

    SAYT PREZIDENTI

    SAYT PREZIDENTI
    Агент@mail.ru Sherzod_230688@mail.ru

    SMS - TAS-IX
      Siz mobil telefonga Tas-ix xizmatida bepul sms yuborishingiz mumkun !
    Главная » 2013 » Июль » 13 » Зуҳра Солиева ўзини ўлдирмоқчи бўлганини тан олди
    10:33
    Зуҳра Солиева ўзини ўлдирмоқчи бўлганини тан олди

    Баъзида фильмларда кўриб, китобларда ўқиганимиз воқеалар ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳаётида рўй берса, ҳайратдан ёқа ушлаймиз. Тақдири азалнинг мўъжизаларига шунчаки кўз юмиб бўлмайди. Актриса Зуҳра Солиева ўзи билан содир бўлган воқеани шулар қаторига қўшиш мумкин.

    Бир пайтлар ҳозиргидек жуда хушчақчақ, бир гапириб, ўн куладиган, одамларга хуш кайфият улашиб юрадиган қиз эдим. Оғир дамларда ҳам юзимдан табассум аримасди. Кейин нимадир бўлди-ю, васвасага тушадиган, жонимга қасд қилишга уринадиган, юрагимни ҳовучлаб юрадиган бўлиб қолдим. Гўё ортимдан қора кийимдаги бир одам қувади.

    Бир куни кўчада кетаётсам, бўғзимга нимадир тиқилиб, биров бўғаётгандек туюлаверди. Нафасим қайтиб, кўз олдим қоронғилашди. Дарҳол уйимиз ёнидаги шифохонага кирдим. Аммо шифокорлар ҳеч қандай ташхис қўя олишмади. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланди. Охири кечалари кўчага бақириб чиқиб кетадиган, шифохона эшигини тақиллатиб, “ўляпман, ёрдам беринглар” деб бақирадиган одат чиқардим. Бироздан сўнг яна ўзимга келиб қолардим-да, нима бўлаётганини англамай уйимга кириб кетардим. Бормаган шифокорим қолмади, ҳаммаси соғломсиз дерди.

    “Мусофирчиликнинг нони ширин, сирлари яширин” дейишади. Онам, яқинларим Самарқандда бўлса, ўлигим ҳеч қандай ном-нишонсиз Тошкентдек катта шаҳарда қолиб кетмаса эди деб қўрқардим. Зуҳра ўзини-ўзи ўлдирибди, деган хабарга яқинларим қандай дош беришини ўйлардим. Бир куни буткул ақл-ҳушимни йўқотиб уйқудан уйғондим-у, ўзимни ташламоқчи бўлиб деразага оёқ қўйдим. Ўша вақтда шунчалик кучга тўлгандимки, мени қайтармоқчи бўлган ҳар қандай кишини янчиб ўтиб кетишга қодир эдим.

    Бир вақт ортимдан: “Зуҳра, ундай қилма!” деган овозни эшитдим. Бу раҳматлик опам Фотиманинг овози эди. Ҳалиги товуш шунчалар тиниқ эдики, худди опам тирилиб келгандек туюлди. Ўша кеча то қуёш чиққунча деразадан пастга қараб ҳўнграб йиғлаб чиққанман.

    Бу воқеадан бир неча кун ўтгач, бир одамнинг маслаҳати билан отинойига бордим. Дам солишнинг гуноҳ томони йўқлигини, ҳатто пайғамбаримиз ҳам вақти-вақти билан ўзларига дам солдириб турганларини яхши билардим. Хуллас, мени кўрган отин ичимга жин кириб олганини, икки йилдан буён у ўша ерда қўним топиб келаётганини айтди. 2 соат мобайнида турли оятларни ўқиб, ичимда ғалаён кўтараётган жинни чиқаришга ҳаракат қилди. У дам солаётган вақтида гоҳ уввос солиб йиғлардим, гоҳ кимдир ичимдан йўғон овозда бақирарди, гоҳ томоғим бўғилиб йўталаверардим.

    Менга дам солаётган қаршимдаги аёлга кўзим тушган заҳоти қўрқиб кетардим. У шунчалик қора терга ботгандики... Ичимда ўзи ўлиб қолмаса бўлгани деган ҳадик бор эди. Йўқ... аввало Яратганнинг инояти, сўнг ўқилган оятларнинг кучи билан дарддан фориғ бўлдим. Ваҳимага тўла тунларимни сокинлик эгаллади. Бир куни тушимда Хизр бувани кўрдим. Улар оппоқ кийимда туриб, одамларга нимадир тарқатяптилар. Яқинлашиб, менга ҳеч нарса бермайсизми, деб сўрадим. Хизр бува жилмайганча қўлимга пичоқ тутқаздилар-да: “Мана, сенга ҳам гал келди”, дедилар.

    Кўп ўтмай, кинофильмларга таклиф қила бошлашди. Авваллари пойтахтнинг “Ҳамза” метросидан бир неча чақирим узоқдаги Ўзбек миллий академик драма театрига чўнтагимда сариқ чақам йўқлиги учун пиёда борар эдим. Яратган Эгам мендан марҳаматини дариғ тутмади. Хуллас, шу воқеалар ҳаётга бошқача назар ташлашга ўргатди.
    Прикрепления: Rasm 1
    Категория: Mashxurlar Xayoti | Просмотров: 604 | Добавил: Sherzod_230688 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Mini profil
    Xurmatli Mexmon


    Группа:
    Mexmon
    Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!

    Tavsiya qiling
    Bizga qo'shil
    Soat

    Kalendar
    OB XAVO
    Schyotchik
    » Зарег. на сайте
    Всего: 28
    Новых за месяц: 0
    Новых за неделю: 0
    Новых вчера: 0
    Новых сегодня: 0
    » Из них
    Администраторов: 2
    Модераторов: 0
    Модератор форума: 0
    Проверенных: 6
    Обычных юзеров: 17
    » Из них
    Парней: 22
    Девушек: 3
    Schyotchik
    Barcha izoxlar: 99
    Forumdagi postlar: 30/67
    Barcha fotolar: 1
    Barcha bloglar: 2
    Barcha Yangiliklar: 130
    Publisher: 18
    Directory: 1
    Games: 297
    Barcha videolar: 2
    Mexmonxana: 465
    TAS-IX RADIO ONLA
    Onlayn tv

    Flag Counter
    Copyright MyCorp © 2018 | Tepaga